Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Бугун пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида дзюдо ва пара-дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Бу йилги мамлакат биринчилигида 500 нафарга яқин дзюдочи жами 14 та вазн тоифасида татамига чиқади. Регламентга кўра, бугун енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилади ва куннинг иккинчи ярмида эркакларда -60, -66 кг, аёлларда -48, -52 ва -57 кг вазнларда Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ҳамда совриндорлари маълум бўлади.

Мусобақа кунлари пара-дзюдо бўйича ҳам Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Бугун пара-дзюдо баҳсларида эркаклар -60 ва -66 кг, аёллар эса -48 ва -52 кг вазнларда татамига чиқишади. Саралаш баҳслари ҳар куни соат 10:00да старт олади. Соат 17:00дан эса медаллар учун кечадиган финал беллашувлари бошланади. Шунингдек, бугун соат 16:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади.

Бугунги дастур:

4 декабрь («Универсал» спорт саройи)

Эркаклар (дзюдо): -60, -66 кг. Аёллар: -48, -52, -57 кг

Эркаклар (пара-дзюдо): -60, -66 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -48, -52 кг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *