Пара енгил атлетикачиларимизнинг Дубайдаги машғулотлари юқори нотада давом этмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда пара енгил атлетикачиларимиз Дубай шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Мураббийлар штаби мусобақаларга қадар етарли вақт борлиги сабаб техник-тактик машғулотлардан кўра, асосан жисмоний тайёргарликка кўпроқ урғу бермоқда. Спортчиларимизнинг эрталабки машғулотлари фитнесс залда, кечки машғулотлар эса очиқ ҳавода, стадионда ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, пара енгил атлетикачиларимизни олдинда 10-14 февраль кунлари айнан Дубай шаҳрида “Токио-2020” Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи Гран-при турнири кутиб турибди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *