Пара енгил атлетикачиларимизнинг Дубайдаги халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди

Аввал хабар берганимиздек, 10-14 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Пара енгил атлетика бўйича “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтади. Ҳафта аввалида ушбу йирик мусобақада муносиб иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Пара енгил атлетика терма жамоамиз аъзолари ушбу мусобақадан олдин Дубай шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун жўнаб кетишган эди.

Делегация аъзолари Бирлашган Араб Амирликларига етиб боргач биринчи навбатда коронавирусга қарши тестдан ўтишди. Натижаларнинг барчаси манфий чиққанидан сўнг машғулотларга киришилди. Ҳозирда спортчиларимиз юқори кайфиятда машғулотларни олиб бормоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *