Пара енгил атлетикачиларимиз Дубайда синов-назорат мусобақаси ўтказди

Хабарингиз бор, пара енгил атлетика терма жамоамиз аъзолари айни дамда Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Айтиш лозимки, спортчиларимиз ушбу ўқув-машғулот йиғини якунлангач айнан Дубай шаҳрида ўтказиладиган лицензион Гран-при мусобақасида иштирок этади. Шу сабабли кеча терма жамоа мураббийлари халқаро турнирдан олдидан спортчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечириш мақсадида синов-назорат мусобақаси ўтказди. Қувонарлиси, кўпчилик спортчилар ушбу мусобақада юқори натижалар қайд этган. Айрим спортчилар ҳаттоки жаҳон рекордларини ҳам такрорлашга муваффақ бўлган.

“Ушбу назорат мусобақасини ўтказишдан яна бир асосий мақсад шундаки, биз мураббийлар кўрсатгичлари нисбатан паст бўлган спортчилар устида янада кўпроқ ишлаб, уларни мусобақага қадар ҳам жисмонан, ҳам техник томондан пухта тайёрлашдир. Энди биз бундай спортчилар билан индивидуал тарзда шуғулланамиз”, – деди терма жамоа бош мураббийи Сардор Абдуҳолиқов.

Эслатиб ўтамиз, БААдаги халқаро Гран-при турнири 10-13 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *