Пара енгил атлетика бўйича онлайн маҳорат дарси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси тренерлари томонидан вилоятлардаги тренерлар ва спортчилар учун онлайн маҳорат дарслари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай маҳорат-дарсларининг навбатдагиси пара енгил атлетика бўйича ташкил этилди. Уни пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Сардор Абдуҳолиқов олиб борди. Ушбу маҳорат дарсини Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий Паралимпия ассоциацияси вакиллари, вилоятлардаги тренерлар ва спортчилар кузатиб боришди.

Тажрибали мутахасс дастлаб Паралимпия ўйинлари ва пара енгил атлетика спорт тури тарихи, шунингдек белгиланган қонун-қоидалар ҳамда ушбу спорт тури бўйича ўтказиладиган нуфузли мусобақалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Бундан ташқари пара енгил атлетиканинг нечта синфга бўлиниши ва улардаги ногиронлик турлари ҳақида маълумот берилди. Сардор Абдуҳолиқов ўзининг нутқи давомида пара енгил атлетикада фойдаланиладиган спорт анжомлари улардан қандай фойдаланиш ҳақида ҳам тўхтатиб ўтди. Тақдимот давомида ўзбекистонлик енгил атлетикачиларнинг халқаро мусобақалардаги эътиборга молик ҳаракатлари акс этган видеороликлар ҳам намойиш этилди.

Сардор Абдуҳолиқов маҳорат дарси давомида паралимпия спортига қизиқиши бўлган мураббийлар учун ўқув-қўлланма китоб тайёрланаётгани ҳақида ҳам хабар бериб ўтди.
Шундан сўнг тақдимотда айтилган гаплар амалда кўрсатиб берилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *