Паралимпия ўйинлари: Пара камондан ўқ отиш

Кўпчилик Паралимпия ўйинлари ва уларда қандай тоифадаги ногиронлиги бор шахслар иштирок этиши ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати бугундан бошлаб ёзги Паралимпия ўйинларига киритилган спорт турлари ҳақида батафсил тушунча бериб боради.

Бугун биз пара камондан ўқ отиш спорт тури ҳақида сўз юритамиз.

Камондан ўқ отиш бу одамнинг аниқлиги, кучи ва концентрациясининг синовидир. Бу жисмоний имконияти чекланган, аниқроғи орқа мия ва мия ярим шари шикастланган, шунингдек ампутацияси бор спортчилар учун мўлжалланган спорт туридир.

Ушбу спорт турида иштирокчилар учта классда камондан ўқ отишади. Булар “очиқ”, “тик турган” ва “ўтирган” ҳолда.

Спортчилар мусобақаларда якка ва жамоавий ҳисобда иштирок этишлари мумкин. Унда ногиронлар маълум масофадан туриб нишонга ўқ отишади. Камондан ўқ отишнинг ушбу туридаги мусобақалар Халқаро Федерация (ФИТA) қоидалари билан тартибга солинади.

Бошқарувчи орган Халқаро камондан ўқ отиш федерацияси (FITA) бўлиб, у Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) билан ҳамкорликда ишлайди. Ҳозирги вақтда пара камондан ўқ отиш спорти дунёнинг 54 мамлакатида ривожланган ва бу кўрсатгич йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Паралимпия спорти сингари, ногиронлар орасида камондан отиш дастлаб жисмоний имконияти чекланган одамларни реабилитация қилиш ва дам олиш учун ўйлаб топилган. Ногиронлар учун биринчи ўқ отиш мусобақаси 1948 йилда Aнглиянинг Сток Мандевил шаҳрида бўлиб ўтган 1-ногиронлар халқаро ўйинлари пайтида ўтказилган. Ушбу мусобақада икки давлатдан 130 спортчи иштирок етди. Пара камондан ўқ отиш спорт тури илк бор 1960 йилда Римда бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Мусобақа турлари:

-ARW2 ва туриб отадиганлар  – эркаклар 90, 70, 50 и 30 метр масофада отадилар,

-Аёллар ва ARW1 эркаклар 70, 60, 50 ва 30 метр масофада отадилар.

-Жамоа бахслари индивидул натижага қараб энг кучлик  16 эркак ва аёллар жамоаси 3 кишидан иборат шаклда тузилади.

Ногиронлиги турлари:

-ARST (archery standing) – ушбу классдаги ногиронлар қўл функициясида нуқсони йўқ, Оёқ таянч харакатида мушаклари кучсиз, хамда ўзини тик туришини назорат қила олмайдиган ногиронлар иштирок этадилар. Ушбу класс ногиронлари  туриб ёки ўтириб иштирок этиши мумкин.

-ARW1 (archery wheelchair 1) – ушбу спортчилар аравачада иштирок этадилар, қўл ва оёқ аъзоларида кассаликлари бўлганлар (тетраплегия).Ўзини тик ушлаб туромаслик кассаликлари.

-Класс ARW2 (archery wheelchair 2) – ушбу спортчилар аравачада доимий ҳаётий тарзда фойдаланидиганлар.

-Хамма жамоа фақат бир давлатдан бир спортчи иштирок этади. Жамоа турли хилдаги ногиронлиги бўлган спортчилар иштирок этиши мумкин. Камондан отиш жамоавийда 70 метр масофада отилинади.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *