Пара каноэчилар тарихий имкониятга эга бўлади

Роппа-роса бир йилдан сўнг байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорти тарихида илк бор бир йилнинг ўзида ҳам Паралимпия (Олимпия), ҳам Данияда бўладиган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш мумкин бўлади.

Айтиш керакки, Дания мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионати ўзининг 100 йиллик юбилейини нишонлайдиган байдарка ва каноэда эшкак эшиш ассоциацияси учун йилнинг энг кульминацион чўққиси бўлади.

2021 йилги каноэ-спринт ва пара-каноэ бўйича жаҳон чемпионати Токио Паралимпия ўйинларининг 2021 йилга қолдирилгани туфайли, ушбу ўйинлар тугагач бир неча ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади. Шу боис спортчиларда бир йилнинг ўзида ҳам Паралимпия, ҳам жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш имконияти пайдо бўлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *