Пара от спорти (видео)

Пара от спорти бу Халқаро от спорти федерацияси (FEI) томонидан бошқариладиган спорт тури ҳисобланади. У 1996 йилдан буён ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Паралимпия ўйинларининг От спорти мусобақаларида ногирон фалажлар, ампутантлар, кўриш қобилияти паст ва кўзи ожиз бўлганлар, шунингдек ақлий қобилияти билан боғлиқ ногиронлар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Пара от спорти мусобақалари фақат якка тартибда ўтказилади. Бунда спортчилар от устида ўзларининг темпи ва йўналишини мувозанатда ушлаб турган ҳолда турли элементларни бажариши керак.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси бу йилдан бошлаб пара от спортини ривожлантиришни бошлади. Тез орада юртимиздан ҳам бу спорт тури бўйича чемпионлар етишиб чиқади деган умиддамиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *