Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Манчестерга етиб борди

25-28 март кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида Пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турнир “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари бериши билан ҳам янада аҳамиятлидир.

Пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Манчестер шаҳрига етиб борди. Ушбу мусобақада дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 150 га яқин спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки Жаҳон кубогида 55 кг вазн тоифасида Рўза Қўзиева, 72 кг вазн тоифасида Искандар Турсинбоев, 88 кг вазн тоифасида Фарҳон Умрзақов ва 107 кг вазн тоифасида Нуриддин Давлатов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *