Пара пауэрлифтингчиларимиз Манчестердаги мусобақага пухта тайёргарлик кўрмоқда

Пара пауэрлифтинг бўйича терма жамоамиз аъзолари учун ҳам муҳим паллалар тобора яқинлашмоқда. Улар 4 январдан бошлаб Тошкентдаги Паралимпия марказида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Унда 12 нафар спортчи иштирок этмоқда.

“Олдинда бизни март ойида Англиянинг Манчестер шаҳрида бўладиган жаҳон кубоги кутиб турибди. Айтиш лозимки, ушбу мусобақа “Токио-2020” Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи турнир бўлгани билан ҳам аҳамиятлидир. Шу сабабли биз ҳозир асосан жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратганмиз. Спортчиларимиз ҳам машғулотларда тинимсиз меҳнат қилмоқда. Улар ўз олдиларига қўйилган мақсад сари дадил ҳаракат қилмоқда. Ушбу йиғин 27 январга қадар давом этади”, – деди терма жамоа мураббийи Акром Қозоқжонов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *