Пара пауэрлифтингчиларимиз пойтахтда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда

Ҳаммага яхши маълум мамлакатимизда карантин чоралари аста-секин юмшатилмоқда. Бу эса кўплаб соҳаларни яна қайта жонлантирди.

Жумладан, Паралимпия спортчиларига ҳам узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна ўқув-машғулот йиғини ўтказишга рухсат берилмоқда. Пара пауэрлифтинг бўйича терма жамоамиз аъзолари жорий ҳафтадан пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини бошлади. Унда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия олиши кутилаётган 4 нафар спортчи – Рўза Кузиева, Нуриддин Давлатов, Фарҳод Умирзақов ҳамда Искандар Турсунбоев иштирок этади.

Олдинда турган лицензион мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтайдиган ушбу ўқув-машғулот йиғини 28 октябрга қадар давом этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *