Пара пауэрлифтинг бўйича Манчестердаги Жаҳон кубоги қачон ўтказилиши маълум бўлди

Бутунжаҳон пара пауэрлифтинг федерацияси Манчестер шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон кубогининг тахминий саналарини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу мусобақа 2021 йилнинг 25-28 март кунлари бўлиб ўтади. Ушбу сана маҳаллий ташкилотчилар билан маслаҳатлашган ҳолда белгиланган.

Таъкидлаш керакки, Манчестердаги Жаҳон кубоги келаси йил Токиодга бўладиган XVI ёзги Паралимпия ўйинларига саралаш мусобақаси ҳисобланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *