Пара пауэрлифтинг бўйича мастер-класс ўтказилди

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси томонидан ҳудудлардаги маҳаллий мураббийлар учун “Пара пауэрлифтинг спортининг қонун-қоидалари”  мавзусида онлайн мастер-класс ташкил этилди. Унда ассоциация вакиллари, шунингдек, Республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб борётган мураббийлар иштирок этди.

Онлайн мастер-классни пара пауэрлифтинг бўйича тажрибали мутахасссис Фазлидин Умрзақов олиб борди.

Мастер-класснинг дастлабки қисмида пара пауэрлифтинг спорт тури тарихи, қонун қоидалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтилди. Сўнгра мусобақаларда ҳакамлар томонидан жиддий эътибор қаратиладиган ҳолатлар амалда кўрсатиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарилди ва келажакда бундан мастер-классларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *