Пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги онлайн видеосеминар ўтказилди

Бугун Пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги онлайн видеосеминар ташкил этилди. Унда паралимпия спортчилари, вилоятлардаги тренерлар бевосита кузатиб борди. Семинарни пара пауэрлифтинг мураббийи Ф.Умрзақов олиб борди.

Бу галги семинар “Спортчиларнинг мусобақаларда тўғри иштирок этиш қоидалари” мавзусида бўлди. Тажрибали мутахассис дастлаб пара пауэрлифтинг спорт турида фойдаланиладиган спорт экипировкалари бўйича маълумот берди. Шундан сўнг мусобақа қонун-қоидалари ва ҳакамлар ҳақида гапирди. Айтиш лозимки, пара пауэрлифтинг энг оғир спорт тури бўлиши билан бир қаторда, унда спортчиларнинг хатоликларга йўл қўйиш эҳтимоли ҳам жуда юқори ҳисобланади. Спортчилар келажакда ана шундай хатоларга йўл қўймасликлари лозимлиги семинар давомида бин неча бор таъкидлаб ўтилди.

Онлайн видеосеминар якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва уларга жавоблар олишди.

Айтиш лозимки, Паралимпия ассоциацияси тренерлари томонидан бу каби онлайн семинарлар мунтазам ўтказиб келинмоқда ва бундан кейин ҳам давом этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *