Пара стол тенниси бўйича онлайн мастер класс ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси тренерлари вилоятлардаги тренерлар учун онлайн мастер-класслар ташкил этиб келмоқда. Ана шундай мастер-классларнинг навбатдагиси пара стол тенниси бўйича бўлиб ўтди. Уни пара стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Нодира Бурхонхўжаева олиб борди. Ушбу маҳорат дарсини Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий Паралимпия ассоциацияси вакиллари ва спортчилар кузатиб борди.

Онлайн маҳорат дарсининг дастлабки қисмида пара стол тенниси тарихи, унинг қонун-қоидалари, унда қайси турдаги имконияти чекланган шахслар шуғулланиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтилди. Сўнгра савол-жавобларга ўтилди. Нодира Бурхонхўжаева берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *