Пара стол тенниси бўйича Тошкент шаҳар чемпионати ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси залида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси ва Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида пара стол тенниси бўйича имконияти чекланган спортчилар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар рўйхатидан жой олди:

Эркаклар

1.Даврон Имомов

2.Риҳсибой Шатабаев

3.Иброҳим Кодиров

Аёллар

  1. Малика Абдукаримова
  2. Зарнигор Қўчқарова
  3. Шаҳноза Мустафаева

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *