Пара сузиш бўйича Европа очиқ чемпионати 2021 йилга қолдирилди

Бутунжаҳон пара сузиш федерацияси жорий йил Португалиянинг Мадейра шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Европа очиқ чемпионатини келаси йилга қолдирди.

Ташкилот расмий сайтининг маълум қилишича, ушбу мусобақа 2021 йилнинг 16-22 май кунлари бўлиб ўтади.

Айтиш керакки, Европа очиқ чемпионати аслида жорий йилнинг 17-23 май кунлари ўтказилиши керак эди. Гап шундаки, ушбу чемпионат ўз номи билан очиқ бўлгани учун унда дунёнинг исталган мамлакатидан спортчилар иштирок этишлари мумкин.  Айни дамда дунёда COVID – 19 билан боғлиқ вазият ҳамон мураккаблигича қолаётгани туфайи Бутунжаҳон пара сузиш федерацияси мусобақа ташкилий қўмитаси билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда турнирни кейинроққа қолдиришга қарор қилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *