Пара сузиш бўйича навбатдаги онлайн видеосеминар ўтказилди

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси тренерлари иштирокидаги онлайн видеосеминарлар давом этмоқда.

Ана шундай видеосеминарлардан навбатдагиси бугун пара сузиш терма жамоаси бош тренери Саъдуллахон Лутфулло иштирокида бўлиб ўтди. Унда Паралимпия ассоциацияси мутахассислари, пара сузиш терма жамоаси аъзолари, вилоятлардаги тренерлар ва спортчилар иштирок этди.

Тажрибали мутахассис семинар давомида пара сузиш спорт тури тарихи, унинг паралимпия ўйинларидаги иштироки, қонун-қоидалари, фойдаланиладиган жиҳозлар ва унда иштирок этиши мумкин бўлган ногиронлик тури, яъни классификацияси ҳақида батафсил маълумот берди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *