Пара сузиш: Жаҳон сериясини 2 та медаль билан бошладик

Аввал хабар берганимиздек, пара сузувчиларимиз айни кунларда Берлин шаҳрида Жаҳон сериясига кирувчи мусобақада иштирок этмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада дунёнинг 39 та давлатидан жами 411 нафар спортчи баҳс олиб бормоқда.

Берлиндаги мусобақанинг дастлабки кунида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича 2 нафар спортчимиз шохсупага кўтарилди. Аёллар ўртасидаги беллашувларда Шоҳсанамхон Тошпўлатова олтин, эркаклар ўртасидаги курашда эса Музаффар Турсунхўжаев бронза медалга сазовор бўлди.

Шоҳсанамхон 100 метр масофани 1:06.30 дақиқада босиб ўтган бўлса, Музаффарда ушбу кўрсатгич 57.34 сонияни ташкил қилди.

Спортчиларимиз яна сузишнинг 200 метр индивидуал комплекс, 100 метр чалқанча, 50 метр эркин ва 100 метр брасс усулларида стартга чиқишади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *