Пара сузувчиларимиз Италиядаги Жаҳон кубогига пухта тайёргарлик кўришмоқда

Пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни кунларда Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Машғулотлар пойтахтимизда жойлашган Республика олимпия захиралари спорт коллежи сув хавзасида ўтказилаётган йиғинда 16 нафар спортчи иштирок этмоқда. Таъкидлаш керакки, ўқув-машғулот йиғинида санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиниши жиддий назоратга олинмоқда.

Ушбу ўқув-машғулотлари 10 апрелга қадар давом этади. Пара сузувчиларимизни олдинда Италиянинг Лигнано-Сабядоро шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон кубоги мусобақаси кутиб турибди. Жаҳон сериясига кирувчи ушбу мусобақа 15-18 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *