
Пара сузиш терма жамоаси аъзолари ҳам 6 январдан бошлаб ўқув-машғулот йиғинига киришди. Спортчиларимиз пойтахтимизда жойлашган Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг сузиш хавзасида шуғулланмоқда.
“Ушбу ўқув-машғулот йиғинида 12 нафар спортчи иштирок этмоқда. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилмоқда. Малакали мураббийлар спортчиларни бўлажак мусобақаларга техник-тактик ва жисмоний томондан пухта тайёрлашмоқда. Энг асосийси, буларнинг барчаси карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ушбу ўқув машғулот йиғинимиз 30 январга қадар давом этади”, – деди пара сузиш терма жамоаси бош мураббийи Саъдулло Лутфулло ҳожи ўғли.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунгача 3 нафар пара сузувчимиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.