Пара сузувчиларимиз янги мавсумга жиддий тайёрланмоқда

Хабарингиз бор, декабрь ойи аввалида Пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Беларуснинг Брест шаҳрига йўл олган эди.

Айни пайтда спортчиларимиз келаси йили февраль ойида Италиянинг Лигнано шаҳрида бўлиб ўтадиган Жахон Кубоги мусобақасига жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Этиборли жиҳати, ушбу турнир Токио Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.

Пара сузувчиларимиз 27 декабрга қадар Сергей Хорлин, Дмитрий Паньков, Равшанбек Амилов ҳамда Нодирбек Абдуллаевлар мураббийлиги остида машғулот давом эттиришади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *