Пара сузувчиларимиз ҳам Беларусга жўнаб кетишди

Пара сузиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Беларусь Руспубликасининг Брест шаҳрига жўнаб кетди.

Пара сузувчиларимиз 6-27 декабрь кунлари Сергей Хорлин, Дмитрий Паньков, Равшанбек Амилов ҳамда Нодирбек Абдуллаевлар мураббийлиги остида машғулот ўтказишади.

Спортчиларимиз ушбу йиғин орқали келаси йили февраль ойида Италиянинг Лигнано шаҳрида бўлиб ўтадиган Жахон Кубоги мусобақасига тайёргарлик кўришади. Айтиш керакки ушбу турнир Токио Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини беради.

Пара сузиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси:

Шоҳсанам Тошпўлатова
Дмитрий Хорлин
Ислам Асланов
Кирилл Паньков
Фирдавс Мусабеков
Музаффар Турсунхўжаев
Мухаммад Абдураимов
Қизлархон Каримова
Авазбек Алиев

Мураббийлар штаби:
Сергей Хорлин
Дмитрий Паньков
Равшанбек Амилов
Нодирбек Абдуллаев

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *