Пара сузувчиларнинг онлайн машғулоти

Хабарингиз бор, карантин даврида Паралимпия спортчилари ҳам машғулотларни ўз уйларида давом эттиришмоқда. Мураббийлар эса шароитдан келиб чиққан ҳолда уларни масофадан туриб онлайн шуғуллантирмоқда. Жумладан, Пара сузувчиларимиз ҳам.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, сузиш аксарият спорт турларидан фарқли равишда алоҳида шарт-шароит талаб этади. Аниқроғи, балиқ сувсиз яшай олмагани сингари сув спорти вакиллари ҳам сувсиз юқори даражада тайёргарлик кўриши жуда мушкул. Аммо, шунга қарамасдан тажрибали мураббийларимиз турли машғулотлар билан имкон қадар шогирдларининг спорт формасини ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда.

Умид қиламизки, тез орада юртимиздаги эпидемиологик вазият яхшиланади ва сузувчиларимиз яна ўзларининг севимли масканларида одатий машғулотларини бошлашади.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *