Пара таэквондочиларимизнинг лицензион мусобақага тайёргарлиги давом этмоқда

Пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни дамда Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказиладиган “Токио-2020” Паралимпия ўйинлари учун Осиё қитъасининг саралаш турнирига пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Бош мураббий Бобур Қўзиев бошчилигидаги терма жамоа аъзолари ҳозирда Республика Олимпия захиралари спорт коллежи тарбияланувчилари билан бирга машғулотлар ўтказмоқда. Пара таэквондочиларимиз шунингдек, Ўзбекистон Миллий университетининг таэквондочи талабаларига қарши ҳам спарринглар ўтказиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Аммандаги лицензион мусобақа 16 май куни бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *