Пара таэквондочиларимиз лицензион мусобақага жўнаб кетди

Жорий йилнинг 21-23 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида пара таэквондо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма берувчи халқаро турнир бўлиб ўтади.

Бугун тонгда Бобур Қўзиев бошчилигидаги пара таэквондочиларимиз Иордания томон йўлга чиқди. Аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова, эркаклар ўртасида -61 кг вазн тоифасида Зухриддин Тохиров ҳамда -75 кг вазн тоифасида Асад Тоштемиров мусобақаларда иштирок этади.

Бўлажак мусобақада спортчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *