Пара таэквондочиларимиз лицензион мусобақага пухта тайёргарлик кўрмоқда

Айни кунларда пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари пойтахтимиздаги Паралимпия марказида ўзларининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

24 мартдан бошланган ушбу ўқув-машғулот йиғинига жами 10 нафар спортчи жалб этилган. Уларт учун ҳафтада 2 марта Республика олимпия захиралари спорт коллежи тарбияланувчиларига қарши спарринг жанглар ташкил этилмоқда.

“Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилмоқда. Асосий урғуни жисмоний ва техник-тактик томонга қаратганмиз. Чунки олдинда бизни май ойида Иорданияда бўладиган “Токио-2020” Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма берувчи лицензион Осиё очиқ чемпионати кутиб турибди. Бундан ташқари, июнь ойида Осиё чемпионати ҳам бўлиб ўтади ва бу мусобақага ҳам пухта тайёргарлик кўряпмиз”, – деди пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Бобур Қўзиев.

Пара таэквондочиларимизнинг Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини 10 апрель санасига қадар давом этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *