Пара таэквондочиларимиз Токио-2020 га қизғин тайёргарлик олиб бормоқда

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 3 та спорт турида илк бор қатнашади. Улар орасида пара таэквондо ҳам бор.

Японияда бўладиган ўйинларга лицензия қўлга киритган пара таэквондочиларимиз шу кунларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Баркамол” спорт соғломлаштириш марказида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Терма жамоа бош мураббийи Бобур Қўзиев ушбу ўқув-машғулот йиғини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўқув-машғулот йиғинида Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган спортчилар иштирок этмоқда.. Бу ерда уларнинг тўлақонли шуғулланишлари учун барча зарур шарт-шроитлар яратилган. Бунинг учун раҳбариятга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ушбу ўқув-машғулот йиғинида асосий эътибор спортчиларнинг техник-тактик ҳолатига қаратилган. Бундан ташқари, интернет орқали спортчиларимизнинг бўлажак рақиблари ҳақида видеоматериаллар тўплаб, шу орқали ҳам машғулотлар ўтказяпмиз”, – деди Бобур Қўзиев.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *