Пара таэквондочиларимиз ўқувчилар билан учрашишди

Барчага яхши маълумки айни дамда юртимизда соғлом-турмуш тарзини тарғиб қилишга давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси ҳам бу борада мунтазам тарғибот ишларини амалга ошириб келяпти. Паралимпия спортчилари иштирокида турли ўқув масканларида учрашувлар ва мулоқотлар ўтказлииб келинмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 307-давлат ихтисослаштирилган умумтаьлим мактабида ўтказилди.

Учрашувда паратаэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Гулжаной Наимова ҳамда Зиёда Исақовалар иштирок этишди. Тадбир давомида спортчилар ўзлари босиб ўтган машаққатли йўл ва унинг натижасида эришилган улкан ютуқлар ҳақида ўқувчиларга гапириб беришди. Ўз навбатида ўқувчилар уларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Тадбир якунида мактаб ўқувчилари маҳоратли паратаэквондочиларимиз билан эсдалик учун суратларга тушишди ва Токиода бўладиган Паралимпия ўйинларида уларга муваффақиятлар тилашди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *