Пара таэквондочилар Ўзбекистон чемпионатида куч синашмоқда

Бугун пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида пара таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Таъкидлаш керакки, бу сафарги мамлакат биринчилиги тарихда илк бор соғлом таэквондочилар билан бир пайтда ва бир жойда ўтказилмоқда.

Пара таэквондочилар Ўзбекистон чемпионатида 2 та – 61 кг ва 75 кг вазн тоифаларида мусобақаларга киришди.

Дастлабки кунги натижаларга кўра 61 кг вазн тоифасида Бухоро вилояти вакили Тоҳиров Зухриддин ва Самарқанд вилояти вакили Муҳторов Санжар ярим финалда рақибларини мағлубиятга учратиб финалга йўл олган бўлса, 75 кг вазн тоифасида финал йўлланмаси Сурхандарё вилояти вакили Асилбек Хусанов ва Қашқадарё вилояти вакили Алиқулов Жавоҳирга насиб этди.

Эртага 29 ноябрь куни мусобақанинг финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *