Пара тоғ чанғиси бўйича 2 та йирик мусобақа бекор қилинди

Бутунжаҳон пара тоғ чанғи спорти федерацияси Канада ва Австриядаги мусобақалар бекор қилингани ҳақида маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг 27-28 ноябрь кунлари Канаданинг Панорама шаҳрида пара тоғ чанғиси бўйича Шимолий Америка кубоги ўтказилиши керак эди.

10 декабрь куни эса Австриянинг Питцталь шаҳрида халқаро мусобақа, 11-13 декабрь кунлари эса Европа кубоги бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *