Пара триатлон бўйича 2021 йил бошида ўтказиладиган 3 та мусобақа санаси эълон қилинди

Бутунжаҳон триатлон федерацияси Ижроия қўмитаси ўз йиғилишида 2021 йил бошида баъзи триатлон мусобақалари ўтказиладиган саналарни тасдиқлади.

Жумладан, 15 май куни Япониянинг Ёкогама шаҳрида Пара триатлонининг Бутунжаҳон серияси бўлиб ўтади.

Лидсдаги (Буюк Британия) триатлон мусобақаси доирасида биринчи марта 5-6 июн кунлари Бутунжаҳон пара триатлон сериясида триатлончилар жуфтлиги ўртасида мусобақа бўлиб ўтади

Федерация Ижроия қўмитаси тақвим тузишда доимий равишда қўллаб-қувватлаганликлари учун барча ташкилий қўмиталар ва миллий федерацияларга миннатдорчилик билдирди. Ҳозирда Федерация кўп сонли ташкилий қўмита билан яқин ҳафталарда эълон қилинадиган 2021 йил якуний тақвимини тақдим этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Кейинги йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Эдмонтонда (Канада) Гранд Финал, дуатлон, акватлон, триатлон ва Алмера (Голландия) да узоқ масофали триатлон бўйича Жаҳон чемпионатлари, шунингдек, Жаҳон чемпионатлари туфайли жуда банд бўлишини айтилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *