Пара ўқ отиш ва пара стол тенниси терма жамоалари аъзолари соғлиги юзасидан онлайн мулоқот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти карантин даврида спортчиларнинг саломатлигини мунтазам назорат қилиш бўйича қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, паралимпиячиларнинг саломатлигига шахсан ассоциация шифокорлари ва тренерлари масъул этиб белгиланди. Натижада, шифокор ва тренер қўл остидаги спортчиларнинг соғлигини мунтазам равишда кузатиб борадиган бўлди. Улар спортчиларга қўнғироқ қилиб, кунлик юрак пульси, қон босими ва тана ҳарорати ҳақида маълумотларни сўраб, махсус жадвалга киритиб бориши йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, ҳар куни ZOOM видеоконференц дастури орқали шифокор ва тренерлар спортчилар билан онлайн мулоқот ўтказишмоқда. Ана шундай онлайн учрашувлардан бири бугун Пара ўқ отиш ҳамда Пара стол тенниси терма жамоалари спортчилари билан ўтказилди. Унда тажрибали шифокор Зарифа Бойтемирова ўз вазифасидан келиб чиққан ҳолда спортчиларнинг саломатлиги бўйича айрим саволларга жавоб олди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарди. Шунингдек, ушбу видеомулоқотда спортчилар ва тренерларга Covid-19 дан ҳимояланиш бўйича керакли тавсиялар яна бир қатор эслатиб ўтилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *