Пара ўқ отиш. Жаҳон кубогидаги илк медалимизни қўлга киритдик

Аввал хабар берганимиздек, пара ўқ отиш бўйича терма жамоамиз аъзолари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал Айн шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон кубоги иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, P1 классида тўппончадан 10 метр масофадан ўқ отиш бўйича ўтказилган беллашувларда иштирок этган спортчимиз Сервер Ибрагимов иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди. Токио-2020 Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган ҳамбртимиз финал беллашувларида 234 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Пара-ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги.
P1 10 метр, тўппонча.

  1. Сингхраж (Ҳиндистон) – 236.8
  2. Сервер Ибрагимов (Ўзбекистон) – 234
  3. Муҳаррем Ямач (Туркия) – 214.4

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубоги беллашувлари 25 мартга қадар давом этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *