Пара ўқ отувчиларимиз Жаҳон кубогидаги иштирокини якунлаб, юртимизга қайтиб келишди

Аввал хабар берганимиздек, 15-25 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этган терма жамоамиз аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишди. Улар Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубогининг P1 классида тўппончадан 10 метр масофадан ўқ отиш бўйича ўтказилган беллашувларда иштирок этган спортчимиз Сервер Ибрагимов иккинчи ўринни эгаллаб, терма жамоамиз ҳисобига кумуш медаль ёздириб қўйди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *