Пара ўқ отувчиларимиз ҳам машғулотга киришди

Пара ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам карантиндан сўнг илк ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Бош тренер Наталия Ефимова қўл остида айни дамда бир нафар спортчи шуғулланмоқда.

Пойтахтда жойлашган “Марказий ҳарбий спорт клуби”даги машғулотларда Азиз Ибрагимов бўлажак мусобақаларга тайёрланмоқда. Ушбу ўқув-машғулот йиғини 24 октябрга қадар давом этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *