Париж. Надаль илк ўйиндаёқ катта қийинчиликка дуч келди

ариж шаҳри “Местерс” туркумига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Турнирнинг биринчи рақам остида сараланган теннисчиси Рафаэль Надаль бугун ўз юришини бошлади. 1/16 финал босқичида ҳамюрти Фелисиано Лопесга қарши кортга чиққан Надаль кутилмаганда дастлабки сетни бой берди. Бироқ кейинги сетларда ўз даражасини намойиш эта олган Рафа баҳс тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди.

Энди Надаль 1/8 финалда австралиялик Жордан Томпсон билан чорак финал учун кураш олиб боради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *