Париж. Надаль қийинчилик билан чорак финалга чиқди

Париж шаҳри “Местерс” туркумига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг биринчи тартиб рақам остида сараланган ракетка устаси Рафаэль Надаль бугун навбатдаги ўйинини ўтказди. Австралиялик Жордан Томпсонга қарши кортга чиққан Надаль осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди. Сетларнинг дастлабкисини катта устунлик билан ўз фойдасига ҳал қилган испан спортчиси кейингисида тай-брэккага тер тўкишга мажбур бўлди. Якуний ҳисоб: 6:1, 7:6(7:3).

Энди Рафа чорак финалда ҳамюрти Пабло Карреньо Буста билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *