Париж-2024 га бағишланган илк нашр чоп этилди

Бутун дунё учун катта муаммога айланган коронавирус спорт оламига ҳам кучли зарба берди. Вирус сабаб Токио-2020 ўйинлари 2021 йилга қолдирилди.

Париж-2024 ташкилий қўмитаси эса бутун дунё атлетларини ва Миллий Олимпия ҳамда Миллий Паралимпия қўмиталарини қўллаб-қувватловчи баёнот билан чиқди. Улар шунингдек Париж-2024 ўйинларига бағишланган махсус нашрнинг биринчи сони ҳам чоп этилганини маълум қилишди.

“Азиз дўстлар – МОҚ ва МПҚлар

Дунё бўйлаб барчамиз коронавирус билан боғлиқ вазиятдан азият чекяпмиз. Бу муаммони ҳал қилишда Париж-2024 ташкилий қўмитасининг бирдамлигини етакзмоқчимиз. Ушбу инқироз ортда қолгач, дунё доимгидек барча мамлакатларни, барча авлодларни, барча ижтимоий табақаларни ва барча динларни бирлаштирувчи воқеага интиқ бўлади.

Дунё Олимпия ва Паралимпия ўйинларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтожлик сезади. Миллий Олимпия ва Миллий Паралимпия қўмиталари туфайли биз 2021 йилда яна бирлашамиз.

Миллий Олимпия ва Миллий Паралимпия қўмиталари учун “Париж-2024”нинг биринчи сонини тақдим этаётганимиздан мамнунмиз. Сиз улардан Париж-2024 ўйинлари ҳақида барча керакли маълумотларни топасиз.

“Париж-2024” жамоаси 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида сизнинг муваффақиятингизни таъминлашда сизга хизмат қилади.

Тез орада сизларни Парижда кутамиз”, – деб ёзилади Париж-2024 ташкилий қўмитаси баёнотида.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *