Пауэрлифтингчиларимиз хориж йиғинига жўнаб кетишди

Пауерлифтинг бўйича терма жамоамиз аъзолари келугси йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетишди.

Фазлиддин Умрзоқов бошчилигидаги 4 нафар спортчимиз 25 октябрга қадар Туркияда машғулотлар олиб боришади.

Терма жамоамизнинг хориж йиғинига қуйидаги спортчилар жалб этилди:

1. Қўзиева Рўзихон
2. Давлатов Нуриддин
3. Умурзоқов Фарҳод
4. Турсунбоев Искандар

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *