Пауэрлифтингчилар Дубайдаги мусобақага жиддий тайёрланишмоқда (фото)

Коронавирус эпидемияси туфайли деярли барча лицензион мусобақалар қолдирилди. Жумладан, февраль-март ойларида Таиландда пауэрлифтинг бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи турнир ҳам номаълум муддатга қолдирилди.

Шунга қарамасдан спортчиларимиз пойтахтимизда машғулотларни давом эттиришмоқда. Ушбу ўқув-машғулот йиғинида 4 нафар спортчи иштирок этмоқда.

 “Ҳозирда Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг базасида йиғин олиб бормоқдамиз. Ушбу йиғинимиз келаси ой бўлиб ўтадиган лицензион мусобақага тайёргарликнинг асосий босқичи вазифасини ўтаб беради. Унда йўлланмага асосий даъвогар бўлган 4 нафар спортчини жалб қилганмиз. Машғулотлар учун барча шароитлар яратиб берилган бунинг учун ҳукуматимизга раҳмат деб қоламиз”, – деди терма жамоа мураббийи Фазлиддин Умрзоқов.

Қуйида ушбу машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт тури бўйича лицензион мусобақа 13-22 апрель кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *