“Пахтакор”га омад тилаймиз!

Бугун “Пахтакор” футбол клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирокини давом эттиради. Юзага келган эпидемиологик вазият сабаб ОФК қарори билан қолган учрашувлар марказлашган тизимда ўтказилади.

“В” гуруҳидан ўрин олган “Шерлар” Қатарда кетма-кет 4 та учрашув ўтказади. Улардан дастлабкиси бугун Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоасига қарши кечади. Эътиборлиси, яна 3 кундан сўнг амалдаги Ўзбекистон чемпионини ушбу клуб билан иккинчи учрашув кутиб турибди. Маълумот учун, “Ал Ҳилол” бир неча кун аввал Саудия чемпионлигини қўлга киритди. «Пахтакор» ўзаро ўйинлар тарихида ушбу жамоани ҳали бирор марта мағлуб эта олмаган. Бу мавсум ҳамюртларимизга «Ал Ҳилол»га қарши кечадиган ўйинларда омад тилаб қоламиз. “Пахтакор”нинг мусобақадаги тақвими:

3-тур, 14 сентябрь
“Ал Ҳилол” (Саудия Арабистони) – “Пахтакор”

4-тур, 17 сентябрь
“Пахтакор» – Ал Ҳилол” (Саудия Арабистони)

5-тур, 20 сентябрь
“Шабаб Ал Аҳли” (БАА) – “Пахтакор”

6-тур, 23 сентябрь
“Шаҳр Ходро” (Эрон) – “Пахтакор”

Барча учрашувлар Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. Айни пайтгача «Пахтакор» ва «Ал Ҳилол» ҳисобида 6 тадан очко мавжуд бўлса, БАА ва Эрон жамоалари ҳали бирор очко қўлга киритмаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *