«Пахтакор»нинг 5 футболчисида коронавирус аниқланди. Суперлига тўхтатилиши мумкин

Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи клубларда коронавирус аломати сезилаётган футболчилар сони тобора ортаётганлиги туфайли Суперлига баҳслари тўхтатилиши мумкин.

«Пахтакор» клубининг 5 нафар футболчисининг ҳарорати ошиб, иситмалагани учун жамоа аъзолари 17 июль, жума куни коронавирусга тест топширган ва натижалар мусбат чиққан. 5 футболчисида вирус аниқлангани ҳақида клуб ахборот хизмати ҳам маълумот берди.

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевнинг Tribuna.uz сайтига маълум қилишича, 20 июль куни ПФЛ Суперлига клублари расмийлари ва бош мураббийлари билан Zoom орқали видеоконференция ўтказиб, чемпионат баҳсларини давом эттириш ёки қолдириш масаласини муҳокама қилади. Шундан сўнг ПФЛ томонидан бир қарорга келинади.

Маълумот учун, аввалроқ Суперлиганинг «Бунёдкор», «Сурхон» клубларида, Про-лигада эса «Динамо» ва «Хоразм» футболчиларида коронавирус аломатлари аниқланган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort