Пекинда қишки спорт турларига бағишланган йирик онлайн кўргазма ташкил қилинмоқда

Қишки спорт турларига қизиқадиган минглаб одамлар Пекинда бошланган Бутунжаҳон қишки спорт кўргазмасида (WWSE) жамланишмоқа. Таъкидлаш жоиз, бу йил кўргазма тарихда биринчи марта онлайн тарзда ўтказилади. Онлайн ташриф буюрувчилар эксклюзив жонли кўргазмага қўйилган намойишдан баҳраманд бўлишлари мумкин.

WWSE 2016 йилда ўз ишини бошлагандан буён глобал қишки спорт турлари саноатидаги энг йирик ва обрўли кўргазмалардан бирига айланди. У қишки спорт турлари ресурсларини бирлаштиришни ва бу йўналиш учун глобал алоқа каналларини ўрнатишни мақсад қилган. Шу билан бирга ушбу соҳанинг маҳсулот ва хизмат кўрсатиш занжирини намойиш этади. Ушбу тадбир Пекинда «Муз ва қорда 300 миллион одам» лойиҳа доирасидаги ташаббуслардан биридир.

ХОҚ вице-президенти кичик-Хуан Антонио Самаранч шундай дейди: «300 миллион кишини қишки спорт турлари билан шуғулланишни рағбатлантириш нафақат сизнинг, балки ХОҚнинг ҳам мақсади. ХОҚ ва Халқаро қишки спорт турлари федерациялари биргаликда Хитойни қўллаб-қувватлайди. Кўргазма бунинг учун яхши имконият”.

WWSE Хитойдаги энг йирик саккизта Халқаро ярмарка ва хизмат кўрсатиш тадбирлардан бири бўлади.

Кўргазма доирасида А павильонида Пекин Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси қишки Олимпиадага кўрилаётган тайёргарлик масштабини намойиш этса, кўча спорти учун анжомлар ва Олимпия технологиялари мос равишда В ва С павильонларида ишқибозлар эътиборига ҳавола этилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *