Пекин-2022 нумизматистлар учун совға тайёрламоқда

Хитойда Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига бағишланган олтин ва кумуш эсдаликларнинг биринчи партияси чиқарилди. Жамланма тўққиз нусхадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири тўлов воситаси бўлиб, ушбу давлатнинг исталган банки томонидан қабул қилинади.

Танганинг бир томонида 2022 йилги Ўйинларнинг расмий эмблемаси туширилган бўлиб, унда қор парчалари ва Буюк Хитой девори тасвирланган. Орқа томонда спорт турлари пиктограммаси, мусобақанинг тумори ва хитой тилида «24-қишки Олимпия ўйинлари» ёзуви мавжуд.

Эсдалик нишонининг диаметри 60 миллиметрга тенг. Унинг таркибида 150 грамм соф олтин бор ва унинг номинал нархи 2000 юан ёки 304 долларни ташкил этади.

Шунингдек, коллекцияга 5 грамм оғирликдаги тангалар киритилган. Улар 40 минг нусхада чекланган ададда чиқарилади. «Кумуш»га келсак, Хитой Халқ банки 20 минг дона 150 граммлик жетонлар ва 15 грамм оғирликдаги 80 минг шунга ўхшаш маҳсулотларни чиқарган. Биметалл – олтин ва кумуш қотишмалари аралашмасидан яна 10 мингга яқин қимматбаҳо эсдалик совғалари тайёрланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Пекин-2022 ташкилий қўмитаси Хитой Халқ банки билан яқин келажакда эркин муомалага чиқадиган иккита оддий эсдалик тангалари ва банкноталарни чиқариш тўғрисида келишувга эришган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *