
Англия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, Салоҳ пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Габи Жезус 31-дақиқада тарози паллаларини тенглаштирди. Бош ҳакам биринчи бўлим охирида мерсисайдликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Уни Кевин Де Брюйне ноаниқ амалга оширди.