Перулик сузувчи Маурисио Фиола саккиз йилга дисквалификация қилинди

Халқаро сузиш федерацияси (FINA) перулик сузувчи Маурисио Фиолага нисбатан 8-йиллик дисквалификация жазо чорасини қўллади. Спортчининг допинг-синамасида станозолол тақиқланган моддаси аниқлангани учун тўрт йиллик дисквалификация муддатини ўташни якунлаётган эди.

Фиоланинг биринчи антидопинг қоидабузарлиги 2015 йил 12 июлда содир бўлган. Унда унинг Панамерика ўйинларидан олдин топширган допинг-синамасида анаболик стероид станозолол («Винстрол») топилган эди. Лекин спортга қайтишдан олдин топширган допинг-синамасида ҳам худди шу модданинг борлиги аниқланиб, станозололнинг синамадаги концентрацияси спортчи биринчи дисквалификация давомида тақиқланган моддани истеъмол қилишда давом этганлигидан дарак берган. Бутунжаҳон антидопинг кодексига мувофиқ, иккинчи ўхшаш қоидабузарлик учун биринчисининг муддатига нисбатан икки баравар узоқ муддатли санкция берилиши кўзда тутилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *