Пиёз коронавирусни ўлдирмайди

Ижтимоий тармоқларда пиёз коронавирусни ўлдириши ҳақида нотўғри маълумот берилган видео тарқалди.

Видеода ўзини Зилола деб таништирган хоним пиёзнинг хусусиятларини жуда ишонарли тасвирлашга уринади. У пиёзни бўлакларга бўлиб, хонадон бўйлаб қўйиб чиқишни тавсия қилган.

Kun.uz мухбири бу маълумотни текшириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусга қарши кураш штаби масъул ходими Саидмурод Саидалиев билан боғланди (https://kun.uz/99668023).

«Пиёз организм учун фойдали маҳсулотлиги, жумладан бактерицид хусусиятга ҳам эга экани шубҳасиз. Лекин вирусларни ўзига тортиб олиши ва ўлдириши сафсатадан ўзга нарса эмас.

Бўлакларга бўлиб уйга сочиб чиқишнинг коронавирусдан ҳимоялаши ва бу касалликка даво бўлиши илмий жиҳатдан умуман асосланмаган. Пиёз ҳам кесиб қўйилса, ҳар қандай бошқа сабзавот сингари вақт ўтиб эскиради, қораяди ёки бошқа тусга киради. Бу асло вирусларга боғлиқ эмас», деди Саидмурод Саидалиев.

Юртдошларимиздан интернетдаги «мутахассис»лар эмас, бевосита соҳа вакилларидан маслаҳат олишни тавсия қиламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *