Польшада ноёб эшкак эшиш базаси иш бошлади

Польшанинг Августов шаҳрида эшкак эшиш бўйича ноёб машқ базаси барпо этилди. Ушбу объектни қуриш бўйича эълон қилинган танловда сув спорти турлари бўйича марказ, хусусан, Нетта дарёсининг атрофдаги соҳилларини ободонлаштириш вазифаси белгилаб қўйилган эди. Шунинг учун яқин орада машғулот базаси атрофида спорт иншоотлари бўлган рекреция зонаси, болалар майдончаси ҳамда ҳордиқ чиқариш объектлари пайдо бўлади.

Ушбу база машқлар учун ихтисослаштирилганлиги билан бир қаторда бу ерда мусобақалар, турли тадбирлар ўтказилиши режаланган. Унинг ҳудудида машғулот мажмуаси, ечиниш хоналари, фитнес зали, спорт анжомлари омбори бор. Базанинг асосий биноси билан бирга моторли қайиқлар учун иншоот, ишқибозлар учун ўринлар ҳам барпо этилган.

Бир қаватли бино оригами шаклини ёдга соладиган ўткир бурчак шаклида қурилган. Бинонинг ташқи қисми табиий Сибирь тилоғочи билан қопланган. Бу тахталарнинг горизонтал жойлаштирилиши объект жўшқинлигига урғу беради, табиий ранглар эса атрофдаги манзарага уйғунлашган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *