Президент Шавкат Мирзиёев паралимпиячиларимизга бўлажак мусобақаларда омад тилади

“Кейинги йилларда мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг халқаро турнирларда муносиб иштирок этишини таъминлаш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий қилинди.

Биз бундан буён Олимпия ва Паралимпия спортини яхлит бир тизим сифатида кўрамиз, улар учун кенг шароит ва имкониятлар ҳамда рағбатлантириш тизимини яратамиз.

Хабарингиз бор, 24 август куни Токиода ёзги Паралимпия ўйинлари бошланади. Ушбу нуфузли мусобақада ҳам вакилларимиз муваффақиятли иштирок этиб, Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қиладилар, деб ишонамиз.

Бугунги тантанали маросимда бир гуруҳ паралимпия спортчиларимиз ҳам қатнашмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, бўлғуси мусобақаларда уларнинг барчасига омад ва зафарлар тилаб қоламиз”.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *